Фото: Reuters
Хитой айни вақтга келиб янги турдаги коронавирус тарқалиши олдини олиш учун 71,8 млрд юан (10,3 млрд доллар) маблағ ажратди.
Бу ҳақда Хитой молия вазирлиги маълум қилди.
“Янги турдаги коронавирус келтириб чиқарувчи зотилжам авж олиши бошиданоқ биз ўз зиммамизга молиявий мажбуриятларни олдик, эпидемияга қарши кураш учун молиялаштиришни кўпайтирдик”, деб айтилган хабарда.
Маълум қилинишича, 8 февраль ҳолатига кўра, Хитойнинг барча даражадаги молиявий муассасалари коронавируснинг олдини олишга 71,8 млрд юан ажратган. Бу қийматдан марказий ҳукумат 17,3 млрд юанини (2,5 млрд доллар) ажратган.
Таъкидланишича, маблағлар фуқароларнинг диагностика ўтказиши ва даволана олишлари учун йўналтирилади. “Воситалар, шунингдек, вирусга қарши ҳар бир ҳудуднинг саъй-ҳаракатлари молиявий чекловларга эга бўлмаслигига қаратилади”, дейилган хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади