08:53 / 10.02.2020
2 860

Эрон орбитага сунъий йўлдош чиқарди

Эрон орбитага сунъий йўлдош чиқарди
Эрон Simorgh (Семурғ) ракета-ташувчиси ёрдамида Zafar сунъий йўлдошини орбитага чиқарди. Бу ҳақда 9 февралда IRIB телеканали хабар берди.
Ракетанинг учирилиши ва барча тайёргарлик жараёни ҳеч қандай кўнгилсизликларсиз ўтган. Ракета Имом Ҳумайний номидаги космодромдан учирилган.

Бироқ стартдан бироз ўтиб, сунъий йўлдош белгиланган орбитага етиш учун керакли тезликка эриша олмаган. Дастлаб сунъий йўлдошни 530 км баландликка чиқариш режалаштирилганди.

Қурилма фойдали қазилмалар излаш, ўрмонлар ҳолатини баҳолаш ва эҳтимолий табиий офатларни кузатиш учун Ер сиртини суратга олади. Шунингдек, сунъий йўлдош овозли хабарларни узата олади.

Маълум қилинишича, 2019 йил январда Эрон Payam сунъий йўлдошларини орбитага чиқаришга муваффақиятсиз уринишни амалга оширган. Ўшанда ҳам қурилма керакли орбитага чиқарила олинмаган.

Кейинроқ бир қатор давлатлар Эронни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини бузишда айблаган. Ҳужжат расмий Теҳронга ракеталар учиришни тақиқлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон орбитага сунъий йўлдош чиқарди