
Фото: Facebook/Катрин Ненашева
Россия президентининг администрациясида инсон юзини сканерлаш орқали унинг шахсини аниқлаш тизимини грим қилиб алдашга уринган тўрт нафар одамнинг ҳаракатлари фош қилинди. Бу ҳақда «ОВД-Инфо» хабар тарқатган.
Ушбу ҳаракат «қоидага зид акция» деб баҳоланмоқда.
Февраль бошида бир гуруҳ рассомлар «Следуй» («Амал қил») акцияси бошланганини билдирган.
«Ушбу ҳаракатнинг мақсади — дата-фобия, яъни маълумотлар базасига тушиб қолишдан қўрқувчи москваликларга идентификациядан ўтмаслик учун юзни грим қилишни ўргатишдан иборат», — дея ёзган рассомлар Facebook’да.

Фото: Facebook/Сергей Куок
Юз орқали шахс ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш тизими Москвада 2017 йилдан амалга киритилган, 2019 йил охирида шаҳардаги камераларнинг 40 фоизи (жами камералар сони 162 дона) мазкур тизимга уланиши кўзда тутилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар