
Фото: iz.ru
Антарктидада юқори ҳароратнинг янги рекорди ўрнатилди. Бу кўрсаткич Аргентина миллий метеорология хизматининг метеорологлари томонидан қайд этилган. Бу ерда 6 февраль ҳаво ҳарорати +18,3 даражани кўрсатган.
Кузатувлар Антарктида ярим оролининг шимолида жойлашган Эсперанса илмий-тадқиқот станциясида амалга оширилди. Аргентиналик мутахассислар ушбу стантсияда 1961 йилдан бери кузатув ишларини амалга ошириб келмоқдалар.
Олдинги рекорд 2015 йилда қайд этилган бўлиб, ҳаво ҳарорати +17,5 даражага етган эди.
Мутахассислар ҳаво ҳароратининг бундан кўтарилаётганига сабаб глобал исиш билан боғлашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг