21:05 / 10.02.2020
6 282

Хитой мухолифати вакили: "Коронавирусдан 50 минг киши вафот этган, уни юқтирганлар эса миллиондан ошади"

Хитой мухолифати вакили: "Коронавирусдан 50 минг киши вафот этган, уни юқтирганлар эса миллиондан ошади"
“War Room” (“Уруш хонаси“) шоусининг навбатдаги сонида Хитой мухолифати вакили Гуо Венгуй меҳмон бўлди. Бу ҳақда planetanovosti.com нашрига таяниб "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

Гуо Венгуй Хитой ҳукумати билан келишмовчилик туфайли 2014 йилда мамлакатни тарк этган ва ҳозирда АҚШда яшайди. Шунга қарамасдан, миллиардер Хитой, шу жумладан, сиёсатчилар билан алоқаларни сақлаб қолган.

Шоуда “Ҳар сафар юқтирганлар сонидан то вафот этганларнинг сонигача бирлаштириб фоизини ҳисобга олсак, бир хил кўрсаткични оламиз — 2,1 фоиз. Ваҳоланки, бир неча ойлар давомида қайта-қайта бир хил сон чиқиши тасодиф бўлиши мумкин эмас. Шубҳасиз, коммунистик ҳукумат ёлғон гапирмоқда“, деди у.

2019 йил 17 декабрдаёқ вирус ҳақида ҳамма нарса маълум эди. Мутахассислар ҳукуматга вирус хавфлилиги тўғрисида ёзишни бошлашди, аммо расмийлар кўрсатма бериш ўрнига мутахассисларни “миш-миш тарқатгани“ учун ҳибсга олишга қарор қилишди. Масалан, доктор Ли Вэньлянни панжара ортига жўнатишди. Унинг оила аъзолари ҳам ҳибсга олинди.

6 феврал куни, Гуо Венгуйнинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 50 минг кишини ташкил қилган. Касалликка чалинганлар сони миллионлаб. Хитойликларнинг ўзлари аллақачон ҳисобни йўқотиб қўйишган.
- "Ухандаги крематориялар ҳар куни 1200 та жасадни ёқмоқда. Ходимлар кун бўйи ишламоқда. Карантин остида эса 250 миллион фуқаро бор", деган у.

Эҳтимол, нафрати туфайли миллиардер ҳодисаларни жуда бўрттириб юбораётган бўлиши мумкин, аммо баъзиларида оз бўлса-да ҳақиқат бор“, дейилади хабарда.

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси тасдиқлаган маълумотга кўра мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 40,171 кишини ташкил этади. Мамлакат ташқарисида эса инфекция билан боғлиқ 558 ҳолат қайд этилган. Касаллик туфайли 910 киши ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганларнинг 908 нафари Хитой фуқароларидир. Шунингдек, Гонгконг ва Филиппиннинг бир нафардан фуқароси ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозигача мазкур касаллик Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбоджа, Непал, Испания, Шимолий Корея, Украина мамлакатлари фуқароларида аниқланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой мухолифати вакили: "Коронавирусдан 50 минг киши вафот этган, уни юқтирганлар эса миллиондан ошади"