06:30 / 12.02.2020
3 081

Россияда коронавирусдан тузалган талаба қизга уйга жавоб берилди

Россияда коронавирусдан тузалган талаба қизга уйга жавоб берилди
Фото: «РБК»
Россиянинг Тюмень шаҳрида 2019-nCoV янги турдаги коронавирусдан тузалган талаба қизга уйга жавоб берилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Лаборатория текширувлари қизнинг бутунлай соғайганини кўрсатган.

Бемор қиз билан мулоқотда бўлган бошқа талабаларда вирус аниқланмаган. Уларга ҳам карантиндан сўнг уйга рухсат берилади, дейилади хабарда. Хабарда айтилишича, қизда касаллик енгил кечган.

31 январь, жума куни, Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикованинг маълум қилишича, вирус Байкалорти ўлкаси ва Тюмень вилоятида бўлган Хитойнинг икки фуқаросида аниқлангани ҳақида маълумот берган эди.

Маълумот учун, бугунги кунда Россияда 20 минг нафар одам ҳали ҳам коронавирус юқтириб олганлик гумони билан мутахассислар назоратида бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирусдан тузалган талаба қизга уйга жавоб берилди