11:00 / 12.02.2020
3 949

Туркманистонда бир киши коронавирусдан вафот этгани хабар қилинди

Туркманистонда бир киши коронавирусдан вафот этгани хабар қилинди
Туркманистонда бир киши коронавирусдан вафот этгани ҳақда Centralasia.media нашрига асосланган ҳолда Tengrinews.kz хабар бериб ўтди. Бахтсиз ҳодиса Хитойдан эвакуация қилинган Туркманистон фуқаролари ва China National Petroleum Corporation (CNPC) компаниясида ишлаган хитойликлар жойлаштирилган карантин лагерида рўй берган.

Ушбу ҳолат айни вақтда қатъий сир сақланмоқда. Turkmen.news томонидан аниқланишича, вафот этган шахс Хитойдаги олийгоҳлардан бирида ўқиган талаба бўлган. Яна бир шахс, Марв вилоятида истиқомат қиладиган ўрта ёшли фуқарода «аввал маълум бўлмаган вирус инфекцияси» аниқланган. У айни вақтда оғир аҳволда карантин лагерида бўлиб турибди.

Карантин лагери Туркманистон мудофаа вазирлигига тегишли фавқулодда вазиятлар бўлимининг кўчма госпиталидан иборат. Унинг ҳудудида реанимация, анестезиология, хирургия, стериллаш хоналари ва лабороториялар мавжуд. Госпитал атрофи миллий хавфсизлик ходимлари томонидан қўриқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда бир киши коронавирусдан вафот этгани хабар қилинди