17:00 / 12.02.2020
5 505

Паркентда 28 ёшли аёл ўзига гап отган нотаниш йигитни пичоқлаб ўлдириб қўйди

Паркентда 28 ёшли аёл ўзига гап отган нотаниш йигитни пичоқлаб ўлдириб қўйди
Тошкент вилоятининг Паркент туманида 28 ёшли аёл 22 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 4 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда 28 ёшли М.Ш. ишдан қайтаётган бўлган. Кўча бошида унга нотаниш бўлган 22 ёшли А.Т. билан ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Жанжал вақтида аёл ёнидаги очилиб ёпиладиган пичоқ билан йигитнинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Йигит эса шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу моддада 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Паркентда 28 ёшли аёл ўзига гап отган нотаниш йигитни пичоқлаб ўлдириб қўйди