date
views 2 816

Нидерландияда жўнатма сифатида қадоқланган иккита бомба портлади

Нидерландияда жўнатма сифатида қадоқланган иккита бомба портлади
Фото: Reuters
Нидерландияда 12 февраль куни жўнатма сифатида қадоқланган иккита бомба портлаб кетди, деб ёзади Meduzaга таяниб Дарё.
Ичида бомба бўлган биринчи жўнатма Амстердамдаги жўнатмаларни саралаш офисида портлаган. Иккинчиси эса Керкрад шаҳридаги почта компаниясининг саралаш пунктида портлаган.

Портлашлар оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Полиция ҳолат юзасидан ҳозирча ҳеч кимни қўлга олмаган.
Ичида бомба бўлган жўнатмалар Нидерландияда январь ойи бошидан бери аниқланмоқда.

Бомбали жўнатмалар автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, кўчмас мулк агентликларида топилган, лекин шу вақтга қадар бирон марта уларнинг портлагани қайд этилмаган.
Полиция бомбалар бир киши томонидан жўнатилаётганини тахмин қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландияда жўнатма сифатида қадоқланган иккита бомба портлади