08:29 / 13.02.2020
4 204

Япониялик қария сайёрадаги энг кекса эркак деб тан олинди

Япониялик қария сайёрадаги энг кекса эркак деб тан олинди
Фото: kyodonews.net
Японияда яшовчи 112 ёшли қария сайёрадаги энг кекса эркак деб тан олинди. Шу муносабат билан у Гиннесс рекордлар китобига киритилди.
Бу ҳақда Kyodo News нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.

Титэцу Ватанабэ исмли ушбу қарияга рекордлар китобининг тегишли гувоҳномаси у яшайдиган Ниигата шаҳридаги қариялар уйида топширилган.
Қариялар уйи ходимларининг таъкидлашича, қариянинг соғлиғи яхши ҳолатда.

Рекордчи 1907 йил 5 март куни дунёга келган. У 20 ёшида Тайванга кўчиб ўтган ва у ерда 18 йил яшаган. Қария Иккинчи жаҳон урушидан кейин Японияга қайтган ва пенсияга чиққунча давлат хизматчиси бўлиб ишлаган.
Эркакнинг 5 фарзанди, 12 набираси, 16 абираси ҳамда бир нафар чевараси бор.

Бунгача сайёрадаги энг кекса эркак номи яна бир япониялик - Масадзо Нонакага тегишли эди. У 2019 йил 20 январда 113 ёшида вафот этган.
Январь бошида сайёрамизнинг расман энг кекса вакили деб топилган япониялик Канэ Танака исмли аёл 117 ёшини қаршилагани маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониялик қария сайёрадаги энг кекса эркак деб тан олинди