Фото: AP
Россия президенти Владимир Путинга россияликларнинг ишонч даражаси охирги 2 йил ичида деярли 2 баробарга камайди. Айни вақтда Путинга 35 фоиз россияликлар ишонади.
Бундан «Левада-центр» нодавлат тадқиқотчилик ташкилотининг январь охирида ўтказган сўровномаси дарак бермоқда.
Сўровномага кўра, Россия президентига 35 фоиз фуқаролар ишонади. Бу 2019 йил сентябрдаги кўрсаткичлардан 4 фоиз камроқдир.
Сўровнома 23-29 январь кунлари Россиянинг 50 та ҳудудида 1603 киши орасида очиқ тарзда ўтказилган, яъни иштирокчиларга улар ишонадиган 5-6 нафар сиёсатчи исмини айтиш таклиф қилинган.
2017 йил ноябрда фуқароларнинг Путинга ишонч даражаси 59 фоизни ташкил қилган. Шу тариқа икки йил ичида давлат раҳбарига ишонч даражаси 24 фоизга пасайиб кетган.
“Левада-центр” директори Льев Гудковнинг таъкидлашича, бу сезиларли пасайишдир. У буни россияликларнинг президент фаолиятидан чарчагани ва аччиқланиши билан тушунтирган.
Шу билан бирга Путиннинг фаолиятини маъқуллаш даражаси 60-70 фоиз даражасида сақланиб турибди. Гудковнинг таъкидлашича, “бу президентнинг ташқи сиёсатдаги фаолияти юқори баҳоланган бир пайтда, ички сиёсатдагиси тобора паст баҳоланмоқда”.
Путинга ишонч даражаси пасайганига қарамасдан, Россия ҳукуматидаги асосий вазирларнинг рейтинги охирги 4 ой ичида юқориламоқда: мудофаа вазири Сергей Шойгуга ишонч даражаси 13 фоиздан 19 фоизга, ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ишонч даражаси 14 фоиздан 17 фоизгача ўсган. Бироқ шу билан бирга уларга ҳам охирги 2 йил ичида россияликларнинг ишонч даражаси пасайган. 2017 йил ноябрда Шойгуга 23 фоиз, Лавровга 19 фоиз россияликлар ишонч билдирган.
Бундан ташқари, собиқ бош вазир Дмитрий Медведевга ишонч даражаси 9 фоиздан 5 фоизгача пасайган. Янги бош вазир Михаил Мишустинга ишонч даражаси ҳозирча 3 фоизни ташкил қилмоқда. Мухолифатчи Алексей Навальнийга 3 фоиз, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга 1 фоизгина респондентлар ишонч билдирган.
Яна 22 фоиз сўралганлар сиёсатчилардан бирортасига ишонмаслигини, 17 фоизи жавоб беришга қийналишини айтган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”