Фото: «Yandex»
Вьетнам шимолидаги Винь Фук провинцияси раҳбарияти аҳолиси орасида етти киши коронавирусни юқтирган Сон Лой қишлоғини бутунлай изоляцияга олди, дея хабар берди «VNexpress» янгиликлар интернет-портали.
Қишлоқда еттинчи одам коронавирусни юқтиргандан сўнг қатъий чора қабул қилинган. Янги бемор уч ойлик қизалоқ ҳисобланади.
Провинция ҳукумати тўлиқ изоляцияни эълон қилиш билан бирга қишлоқ атрофида учта қўшимча назорат пунктларини ўрнатиб, уларнинг умумий сонини 8 тага етказди. Қишлоқ аввалдан назорат остида бўлган, унинг атрофида бешта назорат пункти ўрнатилганди.
10 минг киши истиқомат қиладиган қишлоққа ҳукумат узлуксиз равишда дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериб турибди. Шунингдек, барча аҳолига тиббий ниқоблар тарқатилди, деб ёзади портал қишлоқ маъмурияти маълумотига таяниб.
Аҳоли пункти тўлиқ изоляцияси 14 кун давом этади.
Винь Фук провинцияси коронавирусни юқтирганлар сони бўйича мамлакатда биринчи ўринда туради. Шунинг учун касаллик унинг ташқарисига тарқалиб кетишининг олдини олиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Ҳозирча Вьетнамнинг Винь Фук провинциясига чегарадош ҳудудларида коронавирусни юқтириш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди