19:15 / 13.02.2020
2 312

Москва суди Twitter ҳамда Facebook ижтимоий тармоқларини жаримага тортди

Москва суди Twitter ҳамда Facebook ижтимоий тармоқларини жаримага тортди
Москвадаги жаҳон суди Американинг Twitter ширкатини 4 миллион рубл миқдорида жаримага тортди. Калифорния (АҚШ)дан рўйхатдан ўтган компаниянинг россиялик фойдаланувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотларни россиялик серверларга ўтказмаганлиги бунга сабаб бўлган деб хабар қилади РИА Новости.

Суд Twitter Inc.’ни Россия маъмурий кодексининг 13.11 моддаси 8 қисми бўйича (шахсий маълумотлар бўйича қонунчиликнинг бузилиши) айбдор деб топди.
Шу билан бирга худди шу модда билан Facebook ижтимоий тармоғи ҳам суд томонидан айбдор деб топилган. Унга ҳам 4 миллион рубл миқдорида жарима қўйилган.

Россияда 2015 йил 1 сентябрдан кучга кирган қонунга биноан россиялик фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий маълумотлари Россия серверларида сақланиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва суди Twitter ҳамда Facebook ижтимоий тармоқларини жаримага тортди