Коронавирусдан энг кўп Япония қўрқяпти

  • 14 февраль 2020, 14:11
  • 1 543
  • Дунё
  • Коронавирусдан энг кўп Япония қўрқяпти
    «РБК» сайтининг ёзишича, россияликларнинг фақат 42 фоизи дунёда коронавирус таҳдиди юқори деб ҳисоблайди. Ipsos тадқиқот маркази дунёдаги 8 та давлатда ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

    Вирус тарқалишидан энг кўп Японияда (66 фоиз), Австралия (61 фоиз) ва АҚШда (55 фоиз) хавотир олишмоқда.
    Коронавирус таҳдиди юқори деб ҳисоблайдиган респондентлар сони Канада, Буюк Британия ва Германияда 42 дан 47 фоизгачани ташкил этган.

    Сўровда иштирок этганларнинг деярли ярми коронавирус тарқалишига чек қўйилган ва яқинда якунланади деган фикрга қўшилмаган. Буюк Британиядаги респондентларнинг 55 фоизи вазият яқин орада изга тушишига ишонмаган.

    Бугунга қадар коронавирус келтириб чиқарган хасталикдан энг кўп одам вафот этган жой бу ушбу вирус илк тарқалган ҳудуд – Хитойнинг Хубэй провинцияси бўлиб турибди. У ерда 1300 нафардан кўпроқ одам коронавирус туфайли вафот этган. Хитойнинг материкли қисмидан ташқарида икки нафар одам Гонконг ва Филиппинда вафот этганди, энди ушбу ҳудудлар сафига Япония ҳам қўшилди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесус Женевада ўтказилган брифинг давомида сўнгги ҳафтада Хитойда янги турдаги коронавирус билан касалланганлар сони барқарор равишда камайгани ва ҳар куни бир хил даражада турганини маълум қилган. Гонконг расмийлари коронавирус канализация қувурлари орқали ҳам тарқалиши мумкинлигини тахмин қилди.

    Шунингдек, Гонконг ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли мактаб таътилини 16 мартгача узайтирди.

    Манба: azon.uz

    » » Коронавирусдан энг кўп Япония қўрқяпти