10:51 / 15.02.2020
3 554

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1523 кишига етди

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1523 кишига етди
Фото: EPA-EFE/YUAN ZHENG
Хитойда янги коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 1523 кишига етди, 8096 киши тузалиб кетди, касалликка чалинганлар сони 66,4 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Хитойнинг Гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси шанба куни маълум қилди.

Жума куни идора 63,8 мингдан кўпроқ одам касаллангани, 1380 киши ҳаётдан кўз юмгани ва 6723 киши тузалиб кетгани ҳақида хабар берганди. Янгиланган маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусдан расмий ўлим даражаси 2,29 фоизни ташкил этмоқда.

Хубэй марказий провинцияси касалланганлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди, бу ерда 54,4 мингдан кўпроқ одам касаллик билан рўйхатга олинган, улардан 1457 киши вафот этди, 4774 нафари тузалиб кетди. Кейинги ўринлардан 1,2 мингдан ортиқ киши касалланган Гуандун (жануб), 1,1 мингта касалланиш ҳолати қайд этилган Хэнань (марказ) ва Чжэцзян (шарқ) провинциялари жой олди.

Пекинда жума кунги ҳолатга кўра 372 киши касалланди, улардан 80 нафари касалхонадан чиқарилди, уч киши вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1523 кишига етди