09:35 / 16.02.2020
2 737

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1600 нафардан ошди

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1600 нафардан ошди
Фото: Xinhua
Хитойда Covid-19 коронавирусидан ҳалок бўлганлар сони 1665 нафарга етди, касаллаганлар 68,5 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Ўтган кун ичида мамлакатда коронавирусдан 142 киши, жумладан вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида 139 киши, Сичуанда 2 киши ва Хунанда бир киши вафот этган, 2009 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Шифохоналарда 57 мингдан кўпроқ одам қолмоқда, улардан 11,2 минг нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Шу билан бирга 9419 киши соғайиб, шифохонадан чиқарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1600 нафардан ошди