15:38 / 16.02.2020
3 919

Антарктидада рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилди

Антарктидада рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилди
Симор оролида ҳарорат қарийб 21 даражага етди / Getty Images
Бразилия метеорологлари Антарктиданинг шимолий чеккасида жойлашган Симор оролидада ҳаво ҳарорати +20,75 даражага етганини хабар қилишди. Антарктидада бу каби юқори ҳарорат тарихда биринчи марта қайд этилди.

Бироқ, бразилиялик олим Карлос Шефернинг сўзларига кўра, 9 февраль куни қайд этилган бу кўрсаткич алоҳида табиатга эга бўлиб, бир қатор узоқ муддатли ўлчовларнинг бир қисми эмас. Шунинг учун ундан иқлим ўзгариши тенденцияларини башорат қилишда фойдаланиб бўлмайди.

«Бу кўрсаткичлардан шунчаки биттаси. Бу минтақада ғайриоддий ҳолатлар кузатилаётганидан даракдир», — дейди метеоролог.
Ўтган ҳафта Антарктида қитъасида ҳам рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилди — Антарктида ярим оролида даража + 18,3°С’гача кўтарилди.

Антарктидада ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг тобора ошиб бораётгани Жанубий Африка Республикаси иқлимига бевосита таъсирга эга.
Антарктида иқлими бўйича мутахассис Камору Абиодун Лавалнинг таъкидлашича, қитъадаги ҳарорат одатда ёзда 10 даражадан қишда минус 40 даражагача ўзгариб туради.

«Бироқ охирги йилларда +18 даража атрофида кузатилаётган ёзги ҳарорат тарихан ноодатий ҳисобланади ва қитъа иқлими умумий ўзгаришининг оқибати ҳисобланади», деб айтган мутахассис.

Антарктида музлари қанчалик тез эримоқда?

Антарктикадаги музликлар тезлик билан эримоқда / Getty Images
Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) маълумотларига кўра, сўнгги 50 йил ичида Антарктидада ўртача ҳарорат деярли 3 даражага кўтарилди. Шу вақт ичида Антарктида ғарбий чеккасидаги музликларнинг 87 фоизи қитъа ичкарисига чекинган.

Сўнгги 12 йил ичидаги глобал исиш таъсирида музликлар майдони қисқариши тезлашди.
Жорий йилнинг январи Антарктидада метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.

Антарктика — Антарктида қитъаси таркибига кирувчи, ороллар ва атрофдаги океанни ўз ичига олган улкан ҳудуд — сайёранинг қор ва муз шаклидаги чучук сув захирасининг 70 фоизини ўз ичига олади. Агар бу масса жадал эрий бошласа, дунё океанининг сатҳи 50-60 метрга кўтарилиши мумкин, бу жараён асрларга чўзилади.

Бироқ, ЖМТ XXI аср охирига келибоқ денгиз сатҳининг кўтарилиши 30 сантиметрдан 110 сантиметргача етишини тахмин қилмоқда.
Антарктида минтақасида аввалги рекорд даражадаги юқори ҳарорат +19,8 даража эди. У 1982 йил январда Сигню оролида рўйхатга олинган.

Ўтган йилнинг июль ойида Арктикада бутун ўлчов тарихидаги энг юқори ҳарорат қайд этилган — Цельсий бўйича +21 даража. У Канада Арктик архипелагининг бир қисми бўлган Элмир оролининг шимолий учида рўйхатга олинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Антарктидада рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилди