10:55 / 17.02.2020
2 483

Хитой ҳукумати Хубэйда ўлим кўрсаткичи камайганини маълум қилди

Хитой ҳукумати Хубэйда ўлим кўрсаткичи камайганини маълум қилди
Фото: Gao Xiang / Xinhua / AP
Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш минтақавий комиссиясининг маълум қилишича, сўнгги бир сутка ичида ушбу ҳудудда 100 киши вафот этди. Reuters хабарига кўра, бу борадаги вазият шанба куни билан таққослаганда яхшиланди, ўшанда Хитой ҳукумати 139 беморнинг ўлими ҳақида маълум қилганди.

Шу билан бирга, расмийлар коронавирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари (1933) олдинги кунга нисбатан 5 фоизга ортганини маълум қилди. Уларнинг 90 фоизи провинция пойтахти Ухан шаҳри ҳиссасига тўғри келади, бу эпидемиянинг тарқалиши секинлашганидан дарак беради.

Хубэй провинциясида жами 58 182 касалланиш ҳолати қайд этилган. У ерда 1696 киши вафот этди. Ушбу минтақадан ташқарида жами 74 киши ҳаётдан кўз юмди. Улардан беш нафари Хитойнинг материк қисмидан ташқарида вафот этди: Ҳонконг, Тайван, Франция, Япония ва Филиппин.

Ўтган ҳафта ХХР расмийлари вирус тарқалишини тўхтатиш учун янги чоралар кўрди. Хубэй провинциясида автомобиль транспорти ҳаракати тақиқланди. Тез ёрдам, полиция, ўт ўчирувчилар машинаси учун истисно мавжуд.

Уханнинг ўзида аҳолига махсус рухсатсиз ўз туманларини тарк этиш тақиқлаб қўйилди.
Айнан Уханда коронавирус дастлабки бор ўтган йилнинг декабрь ойи охирида аниқланди. Ўшанда шаҳардаги денгиз маҳсулотлари бозори касалланиш манбаи деб тахмин қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ҳукумати Хубэйда ўлим кўрсаткичи камайганини маълум қилди