date
views 4 307

Илк россиялик коронавирусга чалинди

Илк россиялик коронавирусга чалинди
Японияда карантинга қўйилган Diamond Princess круиз кемасида россиялик аёлга коронавирус юққани тасдиқланди.
Россиянинг Токиодаги элчихонаси ўз фейсбук саҳифасида бу хабарни эълон қилди. Дунё бўйича ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 70 мингдан ошади.

- "Diamond Princess” круиз кемаси бортидаги Россия фуқаросида коронавирус аниқланган. Яқин орада россиялик аёл касалхонага ётқизилиб, у ерда даволанади, - дейилади дипломатик ваколатхонанинг баёнотида. Элчихона кема бортидаги россияликларнинг ҳолатини назорат остига олмоқчи.

Аввалроқ, Япония соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Кацунобу Като лайнерда коронавирус инфекциясини юқтирган 99 та янги бемор ҳақида хабар берган эди. Шундай қилиб, йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги беморларнинг умумий сони 355 дан 454 кишига кўтарилди. Илгари руслар касал юққанлар орасида бўлмаган, дейишди элчихонада.

Кагосима - Гонконг - Окинава йўналиши бўйича сузаётган "Diamond Princess” круиз кемаси 4 феврал куни Япониянинг Йокогама портида карантин остида қолдирилди. Гонконгнинг 80 ёшли фуқаросида круиз пайтида шифокорлар коронавируснинг янги туридан келиб чиққан пневмонияни аниқладилар. Кемадаги биринчи синовлардан сўнг яна ўн кишида касаллик топилди, шундан сўнг беморларнинг сони кескин ўсишни бошлади. Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги портда турган круиз бортида 56 давлатдан 3700 дан ортиқ йўловчилар, шу жумладан АҚШ ва Россия фуқаролари, кема ичида 19 февралга қадар карантинда бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илк россиялик коронавирусга чалинди