
Фото: «Forbes.ru»
«Amazon» раҳбари Жефф Безос сайёрада иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун унинг шарафага аталган Ер фондини яратмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Instagram»ида ёзиб қолдирган.
«Мен иқлим ўзгаришининг ҳалокатли таъсирига қарши курашишнинг аллақачон ўрганилган усулларини яхшилашни ва янги усулларни кашф этишни хоҳлайман», – деб ёзади Безос.
«Сайёрамиздаги энг катта хавф-хатар»га қарши курашиш учун у миллиард доллар ажратяпти. Безоснинг сўзларига кўра, Ер фондидаги маблағ ушбу муаммони ҳал қилиш билан шуғулланаётган ноҳукумат ташкилотлар, олимлар ва фаол жамоатчиларга берилади.
«Мен ёзда грант ажратишни бошлайман», – деб таъкидлайди миллиардер.
Безос компаниялар, мамлакат ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва оддий одамларни ҳамкорликда ишлашга таклиф этди.
«Ер – барчамизни бирлаштиради. Келинглар, уни биргаликда ҳимоя қиламиз», – дейди дунёнинг энг бой одами. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар