Украинада ҳарбий тўқнашувлар бўлиб ўтди. Мамлакат армияси ва Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган айирмачилар ўртасида отишма юзага келган.
Украина ҳарбийларининг таъкидлашича, шарқий фронтдаги қўшинлар Луканск айирмачилари томонидан кучли ўққа тутилган. Бир аскар ўлдирилган ва тўрт киши яраланган. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.
Шунингдек Луганск айирмачиларидан 4 нафари ҳалок бўлиб, яна тўрт киши яралангани хабар қилинган.
Украина президенти Владимир Зеленский шу муносабат фавқулодда Хавфсизлик Кенгашини чақирди.
Тўқнашув Золоте қишлоғи яқинида содир бўлган. Украина ҳарбий кучлари сешанба куни Золотой округидаги Новотошковск, Орховск, Қрим ва Хутирск, Вилнюс каби кўплаб нуқталарда жойлаштирилганини айтилмоқда.
«Улар Украина аскарларини Минск сулҳида тақиқланган қуроллардан ўққа тутиб, ўраб олишга уринишди. Душман турли хил граната ва оғир пулемётлардан, хусусан 120 мм миномёт ҳамда ўқлардан фойдаланди. Олов ниқоби остида рус босқинчилари ҳужумга ўтди. ва алоқа чизиғини кесиб ўтишга уринди», — дейилади JFO баёнотида.
Сўнгги ойларда тинчлик ўрнатишга ҳар икки томон эҳтиёткорлик билан ёндошмоқда: маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Россия президенти Владимир Путин ва Франция ҳамда Германия воситачилигида музокаралар ўтказилди.
Владимир Зеленский ушбу ҳужумни Донбассдаги тинчлик жараёнини бузишга уриниш деб атади.
Айирмачилар Россия армиясига тегишли оғир қуроллар билан қуроллангани айтилмоқда. Ғарб экспертларининг таъкидлашича, улар Россиянинг ҳарбий бўлинмалари билан ўз сафини кучайтирган.
Кремл буни доимий равишда рад этиб, Донбасс ва Луканскда рус «кўнгиллилари» исёнчиларга ёрдам бераётганини таъкидлаб келади.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди