10:27 / 19.02.2020
3 075

Британия бош вазири рафиқаси билан ажрашиш бўйича келишувга эришди

Британия бош вазири рафиқаси билан ажрашиш бўйича келишувга эришди
Фото: Sky News
Британия бош вазири Борис Жонсон ва унинг рафиқаси Марина Вилер 25 йиллик биргаликдаги турмушдан кейин 2018 йилда ажрашишга қарор қилишганди. Жонсон 2 йил ўтибгина рафиқаси билан ажрим келишувини тузишга эришди. Бу ҳақда Express нашри хабар берди.

Жонсон 2 йиллик суд жараёнидан кейин рафиқаси билан ажрим бўйича молиявий келишувга эришди. Шундан кейингина судья бош вазирга никоҳни бекор қилиш ҳақидаги аризани ёзишга рухсат берди.

Маълум қилинишича, 55 ёшли Жонсон ва унинг 54 ёшли рафиқасида 4 фарзанд бор.
ОАВ маълумотларига кўра, Жонсоннинг рафиқаси эрининг кўплаб хиёнатлари сабабли у билан ажрашишга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия бош вазири рафиқаси билан ажрашиш бўйича келишувга эришди