11:36 / 19.02.2020
3 367

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2 мингдан ошди

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2 мингдан ошди
Хитойда 18 февраль куни янги коронавирус инфекциясидан яна 136 киши вафот этди. Шу тариқа, коронавирусдан вафот этганлар сони 2004 нафарга етди.

19 февраль тонгида Хитойда ушбу вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ яна 1749 ҳолат қайд этилди ва вирусдан касалланганларнинг жами сони 74 минг 185 нафарни ташкил қилмоқда.

South China Morning Post нашри маълумотига кўра, Хитойда илк бор бир кун ичида вирусга чалинганлар сони ундан соғайиб кетганлар сонидан камроқни ташкил қилди. 18 февралда касалликдан фориғ бўлган 1824 киши шифохонадан чиқарилган. Умуман, эпидемия бошланганидан буён касалликдан соғайганлар сони 14 минг 376 нафарга тенг.

Вирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясидан ташқари бошқа ҳудудларда 15 кундан бери касалланиш ҳолатлари сони камайиши кузатилмоқда: 3 февралда 890та касалланиш ҳолати қайд этилган бўлса, 18 февралда бор-йўғи 56та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Хубэйда ҳам энг оғир вазият вирус тарқалиши маркази бўлган Ухан шаҳридагина сақланиб қолмоқда. 18 февралда Уханда 1660та, провинциянинг қолган ҳудудларида эса бор-йўғи 33та касалланиш ҳолати қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2 мингдан ошди