17:47 / 19.02.2020
4 391

Абгор йўллар видеосини олиб тарқатганларни ҳибсга олиш буюрилди

Абгор йўллар видеосини олиб тарқатганларни ҳибсга олиш буюрилди
Танзания вилоятларидан бирининг губернатори мамлакатдаги энг йирик Нгоронгоро миллий боғи йўллари ёмон ҳолатда эканлиги тасвирланган видеони тарқатган кишиларни ҳибсга олишни буюрди. Видеони тарқатганлар «иқтисодий қўпорувчилик» уюштиришда айбланмоқда. Бу ҳақда «Regnum» хабарига асосланиб Хабар нашри ёзмоқда.

Телеканал журналистлари хабар беришича, вилоят губернатори Аруша Мришо Гамбо видеони тарқатганларни «мамлакат шаънини булғаш»да айблаган ва ҳудуд полиция раҳбарига видеони тарқатганларнинг асл мақсадини очиқлаш учун уларни ҳибсга олиш ва сўроқ қилишни буюрган. Гамбонинг назарида, муаммоларга дуч келинганида уларни интернетда тарқатиш эмас, балки амалдорларни бохабар қилиш керак экан.

Интернетда тарқатилган видеода Нгоронгоро қўриқхонаси йўлида ботиб қолган сайёҳлар машиналари тасвирланиб, муаллиф йўлларни тузатиш кераклигини таъкидлаб, маҳаллий ҳукуматдан бирон чора кўришни сўраган эди.

Интернет орқали видеони томоша қилганларнинг аксарияти губернатор Гамбонинг қароридан сўнг уни танқид остига олишди: «Одамларга таҳдид қилгунча, йўлларни таъмирлаш керак!».

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Абгор йўллар видеосини олиб тарқатганларни ҳибсга олиш буюрилди