07:00 / 20.02.2020
2 867

Украинада аҳоли Хитойдан эвакуация қилинадиган ҳамюртларига қарши баррикадалар қурмоқда

Украинада аҳоли Хитойдан эвакуация қилинадиган ҳамюртларига қарши баррикадалар қурмоқда
Фото : Видеодан кадр
Ғарбий Украина аҳолиси коронавирус тарқалган Хитойдан эвакуация қилинадиган украиналикларни ўз аҳоли пунктларига қўймаслик учун баррикадалар қуришмоқда.

Бу ҳақда «Сегодня» нашри хабар берди. Жумладан, Тернопол областида одамлар ҳукумат эвакуация қилинадиганларни областда жойлашган сиҳатгоҳлардан бирига карантинга жойлаштирмоқчилиги ҳақидаги хабардан хавотирга тушишган. Шу сабабли сиҳатгоҳ жойлашган Конопковка қишлоғига кираверишда ғовлар қазилиб, шиналар ва бетон блоклар ёрдамида баррикадалар ҳосил қилинган. Микулинци қишлоғида эса блокпостлар ўрнатилган.

Натижада маҳаллий ҳокимият област зарур анжомлар ва дори-дармон билан таъминланмагани учун эвакуация қилинадиганларни қабул қилишга тайёрмаслигини маълум қилган. Сиҳатгоҳ директори эса ўз ходимлари ва маҳаллий аҳоли розилигисиз одамларни карантинга жойлаштиришга рухсат бермаслигига ваъда берган.

Львов областининг Винники шаҳрида эса област госпиталига кириш ва чиқиш жойлари шиналар билан тўсилган. Одамлар ўз фарзандлари учун хавотирланмоқдалар.

Олий рада депутати Павел Бакунецнинг таъкидлашича, Ғарбий Украина Хитойдан эвакуация қилинадиганлар ушбу ҳудудда жойлаштирилмоқчилиги ҳақидаги хабарлардан ваҳимага тушган. “Ҳукумат Хитойдаги украиналиклар ҳақида қайғурмоқда-ю, бироқ бу ердаги украиналикларнинг хавфсизлигини бироз унутиб қўймоқда. Мен ҳукуматнинг ўз фуқаролари билан тегишли мулоқоти йўқлиги ҳосил қилган ваҳима ва мавҳумликни назарда тутмоқдаман”, деб айтган депутат.

Таъкидланишича, 19 февраль кечки пайт SkyUp авиакомпаниясининг Boeing 737-700 самолёти вирус ўчоғи ҳисобланган Ухан шаҳридан 49 украиналикни ва 25 хорижий фуқарони эвакуация қилиш учун Киевдан Хитойга жўнаган. 20 февралдан уларнинг эвакуация қилиниши бошланади. Ухандан рейс шу куни Олмаотада оралиқ қўниш билан Киевдаги Бориспол аэропортига қўнади. Украина ҳукумати Хитойдан келтириладиган украиналиклар 14 кун давомида шифокорлар назоратида бўлишини маълум қилган. Бироқ бу одамлар қаерга жойлаштирилиши ҳали расман маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада аҳоли Хитойдан эвакуация қилинадиган ҳамюртларига қарши баррикадалар қурмоқда