Рус олимлари Чукотка, Корякия ва Камчатка шимолидаги ўтиш мумкин бўлмаган кўлларни ўрганиш учун экспедиция уюштирди ва тахминан 200 минг йил олдин пайдо бўлган ўнлаб балиқ турларини топишди.
Қизиғи, бу балиқлар илгари фанга номаълум бўлган. Бу ҳақда Кроноцк давлат қўриқхонасининг катта илмий ходими ва экспедиция қатнашчиси Григорий Маркевич маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, экспедиция доирасида дастлаб 40 минг квадрат метр ҳудуддаги ўнлаб кўллар текширилган. Майдон Чукотка, Корякия ва Камчатканинг шимолий қисмини қамраб олган. Йўналишнинг узунлиги тахминан 8 минг км бўлиб, экспедицияда авиация хизматидан ҳам фойдаланилган.
Олимнинг сўзларига қараганда, ушбу ҳудуддаги сув ҳавзалари илгари ўрганилмаганлиги сабабли, анчагина қийинчилик туғдирган.
“Ушбу иш натижалари турли хил балиқ турларининг келиб чиқишини билиш учун катта аҳамиятга эга. Ҳозир биз номаълум турларнинг генетик намуналарини таҳлил қилмоқдамиз. қўлимиздаги маълумотлар арктик шароитда тирик организмларнинг эволюцион механизмларини тушунишга ёрдам беради“, деб таъкидлайди Маркевич. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади