
«РБК» нашри Миллий полиция вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабарига таяниб, Украинанинг Полтава вилоятидаги Новие Санжари қишлоғи аҳолиси ҳудуддан ўтувчи йўлни тўсиб, трассани бўшатишга уринган полиция билан можарога борди, деб маълум қилди.
Полиция 10 нафарга яқин тажовузкор кайфиятдаги шахслар билан «профилактик суҳбат» ўтказилган.
Украина ОАВларига кўра, норозилик акцияси иштирокчилари Миллий гвардиянинг Новие Санжаридаги тиббий қисмида коронавирус ўчоғи бўлган Хитойнинг Ухань шаҳридан келган мамлакат фуқаролари жойлаштирилишига қарши чиққан.
Қишлоққа кириш ва Ворскла дарёси устидаги кўприк автомобиллар ва шиналар билан тўсилгани, шиналар ҳатто ёқиб юборилаётгани айтилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойига зирҳли техника олиб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар