10:15 / 21.02.2020
4 202

Россиянинг энг бой аёли маълум бўлди

Россиянинг энг бой аёли маълум бўлди
Фото: РИА Новости
Wildberries онлайн дўкони асосчиларидан бири ва эгаси Татяна Бакалчук «Форбес» журнали талқинига кўра, Россиянинг энг бой хоними деб топилди.

Хабарга кўра, Бакалчукнинг бойлиги йил давомида 400 миллион долларга кўпайган ва 20 февралда 1,4 миллиард долларни ташкил қилган.
Бакалчук бойлигининг кўпайиши унинг асосий активи — Wildberries онлайн дўкони баҳосининг ўзгариши ҳисобига амалга ошди. Россиянинг энг катта онлайн дўконлари рўйхатида Wildberries биринчи ўринни эгаллади. 2019 йилда дўконнинг савдо айланмаси 88 фоизга ортиб, 223,5 млрд рублни ташкил қилди”, — деб қайд этади Форбес.

Wildberries 2019 йилда 164 миллион дона буюртмаларни етказиб берган. Бу бир йил олдинги натижаларга нисбатан 2 баробар кўпроқ.
Компания буюртмаларни Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус, Арманистон бўйлаб етказиб берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг энг бой аёли маълум бўлди