
Жанубий Кореяда COVID-2019 коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 48 та янги ҳолати қайд этилди. Шу тариқа мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 204 нафарга етди. Бу ҳақда Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (KCDC) томонидан маълум қилинди.
Аввалроқ мамлакатда 156 нафар киши ушбу вирусни юқтиргани ва бир киши мазкур инфекция туфайли ҳаётдан кўз юмгани, 17 бемор тузалгани, 3 минг 180 киши назорат остида эканлиги маълум қилинган эди.
KCDC маълумотларига кўра, янги ҳолатларнинг 42 нафари Тэгу шаҳрида, яна 6 нафари эса мамлакатнинг турли ҳудудларида аниқланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар