
Мафтуна Каримова
Фото: Телеканал 360/Youtube
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими мамлакат фуқароси М.К. қўлга олингани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
У фарзандини Москва шаҳри метроси бекатларидан бири яқинида қолдириб кетган эди. Ҳозирги пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
«Элчихона мазкур вазиятни 2020 йил 14 февралдан буён назоратига олган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган. Бола шаҳар касалхонасида шифокорлар ва мутахассислар назоратида, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль, душанба куни, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Совпластитал» корхонаси биноси орқасида, Бунёдкор кўчаси бўйлаб оқиб ўтадиган каналдан белига тош бойлаб ташлаб кетилган чақалоқ топилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар