23:50 / 22.02.2020
2 232

Оқ уй Трампга қарши бўлганларнинг рўйхатини тузмоқчи

Оқ уй Трампга қарши бўлганларнинг рўйхатини тузмоқчи
Фото: AFP
АҚШ президентининг собиқ ёрдамчиси ва ҳозирда Оқ уйнинг кадрлар билан ишлаш бошқармасининг янги раҳбари Жонни Маккенти федерал идоралар вакиллари билан танишув учрашувини ўтказиб, унда у Дональд Трампнинг «рақиби» бўлган АҚШ ҳукумати амалдорлари рўйхатини тузишни топширди.

«РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда музокара жараёни ҳақида маълумотга эга 3 та манбага таяниб Axios агентлиги хабар берган.
Қайд этилишича, учрашув давомида Маккенти Трампнинг ҳозирги сиёсатига очиқчасига қарши гапирадиган амалдорларнинг лавозимлари оширилмасдан қолдириши ҳақида огоҳлантирган.

Тахминларга кўра, кардлар таркибидаги ўзгаришлар, ноябрь ойидан сўнг ва Трамп сайловларда ғалаба қозонсагина амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй Трампга қарши бўлганларнинг рўйхатини тузмоқчи