date
views 3 780

Америкалик мусулмонлар президент сайловида кимга овоз беради?

Америкалик мусулмонлар президент сайловида кимга овоз беради?
АҚШ Демократлар партиясидан президентликка номзод Берни Сандерсни мамлакатнинг энг йирик мусулмон сиёсий ташкилоти расман қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда.

АҚШда мусулмон электоратини фаоллаштириш билан шуғулланадиган Emgage PAC ташкилоти кенг қамровли кампанияси муносабати билан яҳудий сиёсатдон Сандерсни қўллаб-қувватлашини эълон қилди ва мусулмонларни бўлажак сайловда унга овоз беришга чақирди.

Сенатор Сандерс бошқа номзодларга нисбатан Америка барча одамлар тенг ҳуқуқли ва яхши ҳаётга лойиқ деган ишончга асосланган ғоялар мажмуасидан иборатлигини кўпроқ кўрсата олди”, – дейилади Emgage PAC баёнотида. Ташкилот президентликка номзодларнинг барчасини батафсил ўрганиб чиққан ва фақатгина Сандерс давлат раҳбарлигига муносиб деган хулосага келган.

Emgage PAC етакчиларининг фикрича, америкалик мусулмонлар сайловда фаол иштирок этишлари ва ўз овозларини жамиятгача етказишлари керак.
Мен Emgage’дан ёрдам олишдан жуда хурсандман. Дональд Трамп мусулмон жамоаларимизни беҳурмат айлаётган бир пайтда биз мусулмонлар ва бошқа диндаги одамларни сиёсий тизимимизга тортиш учун ҳаракат қилмоқдамиз”, – деди Берни Сандерс.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик мусулмонлар президент сайловида кимга овоз беради?