
Хитойда янги типдаги коронавирус сабаб вафот этганлар сони 2442 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси сайти хабар қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, инфекция билан зарарланиш ҳолатлари 76 936 тани ташкил этмоқда.
Айни дамда вирус билан 51 мингдан ошиқ киши оғримоқда, улардан қарийб 11 минг нафари оғир ҳолатда.
Эслатиб ўтамиз, янги типдаги коронавирус 2019 йил декабрда Ухань шаҳридан тарқалишни бошлаган эди. Вирусга Covid-2019 дея ном берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар