
Трамп Болливуд фильми асосида ишланган ва бош қаҳрамон ролида ўзи акс этган роликни твиттерда 23 февралда жойлаштирган.
АҚШ президенти видеода “Бахубали: афсонанинг пайдо бўлиши” ҳинд фильми бош қаҳрамони қиёфасида намоён бўлган.
@Solmemes1 тахаллусли фойдаланувчи томонидан ишланган ролик сюжетига кўра республикачи Трамп Демократик партиядаги рақибини мағлуб этиб, олқишларга сазовор бўлади.
Видеода қаҳрамонлар қиёфасида, шунингдек, Трампнинг рафиқаси Меланияни, қизи Иванкани турмуш ўртоғи Жаред Кушнер билан ҳамда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини рафиқаси билан бирга кўриш мумкин.
Look so forward to being with my great friends in INDIA! https://t.co/1jdk3AW6fG
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) February 22, 2020
Видеога изоҳда у Трампнинг 24-25 февраль кунлари Ҳиндистонга амалга оширадиган сафарига бағишлангани айтилган.
Трамп Twitter ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчиси ҳисобланади. У ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали АҚШ ва дунёда юз бераётган сиёсий ҳамда ижтимоий воқеаларга ўз муносабатини билдириб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар