"Жиддий даволанишни талаб қиладиган" ва "чет эл фуқаросининг ўзини ўзи таъминлаши, мактаб ёки ишга боришига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган касаллик билан оғриган” одамларда доимий яшашга рухсатнома олишда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.
АҚШ маъмурияти 24 февралдан АҚШда доимий яшашга рухсат беришнинг (грин карта) янги қоидаларини жорий этиши мумкин, бу эса давлат нафақаларига суянадиган чет элликлар учун жараённи қатъийлаштиради. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати берган баёнотда айтилади, деб хабар берди ТАСС.
Жума куни АҚШ Олий суди ушбу қоидаларни Иллинойс штатида бекор қилиш талаб қилинган сўнгги даъвони рад этди. "Биз Олий суднинг жума куни "жамият учун юк"қоидаларини ҳаётга жорий этиш бўйича охирги суд тақиқларини бекор қилганидан мамнунмиз. Натижада, Ички хавфсизлик вазирлиги ушбу қоидаларни душанба кунидан бошлаб амалга ошира бошлайди ”, - дейилади баёнотда.
Январь ойида Олий суд шунингдек, АҚШнинг қолган қисмида ҳам қоидаларни жорий этишга рухсат бериб АҚШ ҳокимиятини қўллаб-қувватлаб овоз берди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йил октябр ойининг ўрталаридан кучга кириши керак бўлган фармойиш Нью-Йорк суди томонидан тўсиб қўйилган эди.
Таклиф этилаётган қоидаларга мувофиқ, грин карта олиш учун аризани кўриб чиқишда Medicaid имтиёзли тиббий суғуртасидан фойдаланиш, озиқ-овқат талонларини олиш дастурида иштирок этиш ва имтиёзли уй-жой сотиб олиш салбий омиллар ҳисобланади.
Шунингдек, "жиддий даволанишни талаб қиладиган" ва "чет эл фуқаросининг ўзини ўзи таъминлаши, мактаб ёки ишга боришига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган касаллик билан оғриган” одамларда ҳам доимий яшашга рухсатнома олишда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Агар бундай одамда касалликни даволаш учун пул тўлашга етарли маблағ бўлмаса ҳам худди шундай муаммо бўлади. Бундан ташқари, шахсий тиббий суғуртанинг йўқлиги ва меҳнат бозорига кириш учун инглиз тилини етарли даражада билмаслик ҳам салбий ҳолат ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди