
Фото: Риа Новости
ТАСС агентлиги хабарига кўра, РФ президенти россиялик ҳарбийлар энг замонавий қуроллар, шу жумладан, лазерли ва гипертовушли комплексларга эга бўлиши ҳақида айтиб ўтган.
«Биз бундан кейин ҳам армия ва флотимизни янада замонавийлаштиришга ҳаракат қиламиз, бу стратегик кучлар салоҳияти мустаҳкамлаш, барча турдаги қўшинларни энг замонавий қуроллар ва техникалар, жумладан, лазерли, гипертовушли комплекслар, юқори аниқликдаги тизимлар билан таъминлаш деганидир», — деган Путин.
У россияликларнинг кўплаб қуролларининг жаҳонда муқобили йўқлигини таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, бу қуролларнинг барчаси истиқболда ҳам Россиянинг хавфсизлигини таъминлайди.
Бундан аввалроқ Путин россиялик олимларнинг ядро қуролини алмаштириш бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида гапирганди.
«Бу янги физик қурол бўлиши мумкин. (...) Ядровий мақом абадий эмас. Тош асри тош тугаб қолгани учун эмас, янги технологиялар пайдо бўлгани учун тугаган», — деганди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар