10:23 / 24.02.2020
2 945

Эрон коронавирусга қарши курашга қуролли кучларни жалб этади

Эрон коронавирусга қарши курашга қуролли кучларни жалб этади
Фото: The Guardian
Эрон қуролли кучлари коронавирусга қарши курашга жалб этилади, ислом республикаси бу хавфни минимал йўқотишлар билан енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости»га таяниб Дарё нашри.

«Жамоатчиликнинг саломатлиги учун ҳамма давлат органлари, қуролли кучлари, жамоат ташкилотлари барча зарур чораларни кўради. Биз имкон қадар камроқ йўқотишлар билан энг қисқа фурсатда касаллик устидан назорат ўрнатишни мақсад қилганмиз», — деди Руҳоний.

Эронда ҳозирги вақтда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ камида 43 та ҳолат қайд этилган, беморлардан етти нафари вафот этган. Илк касалланиш ҳолати 19 февраль куни шиалар учун муқаддас ҳисобланган Қум шаҳрида аниқланган, асосий ўчоқ шу ерда.

Шифокорларнинг маълум қилишича, Эрондаги коронавирус беморларининг аксарияти ё Қум шаҳридан, ё Қумга борганлар. Эҳтиёт чораси сифатида Эроннинг бир қатор вилоятларида ўқув муассасалари ёпилган, шунингдек, маданий тадбирлар бекор қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон коронавирусга қарши курашга қуролли кучларни жалб этади