11:10 / 24.02.2020
5 403

Россия 4 та давлат аҳолиси учун фуқаролик беришни соддалаштирмоқчи

Россия 4 та давлат аҳолиси учун фуқаролик беришни соддалаштирмоқчи
Қонунчилик лойиҳасида Россия фуқаролигини мавжуд фуқароликдан воз кечмаган ҳолда олиш имконияти кўзда тутилган.
Беларусь, Украина, Молдова ва Қозоғистон аҳолиси учун РФ фуқаролигини олиш жараёни соддалаштирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik Ближнее зарубежье канали.

Қонунчилик лойиҳаси Россия фуқаролиги қабул қилиниши муддатларини қисқартиришни назарда тутади. Давлат думасининг МДҲ масалалари, Евросиё интеграциялари ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмита раҳбари Леонид Калашниковнинг айтишича, лойиҳага қуйидаги низомлар киритилмоқда:

- Фуқароликни олиш учун беш йил РФда яшаш талаб этилмайди;
- ушбу мамлакатлар яшовчилари “моддий аҳволини исботлаши керак бўлмайди“;
- қонун лойиҳаси РФ фуқаролигини мавжуд фуқароликдан воз кечмаган ҳолда олиш имкониятини кўзда тутади.

РФ фуқаролигини соддалаштирилган ҳолда олиш ҳуқуқи тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат думасига февраль ойи охирига қадар киритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия 4 та давлат аҳолиси учун фуқаролик беришни соддалаштирмоқчи