13:53 / 24.02.2020
2 242

Малайзия бош вазири истеъфо берди

Малайзия бош вазири истеъфо берди
REUTERS/Lim Huey Teng
Малайзия бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад истеъфо сўраб қиролга мурожаат қилган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар тарқатган.
«Бундай сўров Малайзия олий раҳбарига юборилган», дейилади ҳукумат раҳбарининг баёнотида. Ҳозирча ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Бундан аввалроқ Маҳатҳир бошқарувидаги Малайзия ўғлонлари бирлашган партияси «Умидлар альянси» ҳукмрон коалицияси таркибидан чиқарилганди.

Бу сиёсий тузилма 2017 йилда ташкил этилган ва тўртта мухолиф партияни бирлаштирганди. Ўшанда 2018 йилги сайловларда ғалабага эришилса, Маҳатҳир фақат икки йил бош вазир бўлиши ва кейин бу лавозимни бу блокдаги энг йирик партия раҳбари Анвар Иброҳим эгаллаши бўйича келишув бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзия бош вазири истеъфо берди