Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида қариялар Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олиш маросими репетициясида соатлаб машқ қилдирилди деб ёзади "Хабар" нашри.
Гурбангули Бердимуҳамедов 21 феврал куни шаҳарга келган ва янги масжид очилиш маросимида иштирок этган. Бунга қадар бир ҳафта давомида шаҳар ҳокимияти жамоат жойларини тартибга келтириш ва марказий кўчаларни таъмирлаш билан банд бўлди. Эски масжид ҳовлисида эса қариялар ҳар куни кутиб олиш маросимига тайёргарлик кўрди. Уларнинг ҳар бири нима қилиши лозимлигини ёддан билиши шарт бўлган.
Президент келишидан бир кун олдин қарияларни репетицияга чақиришган. Репетиция кеч соат 17:00дан тунги соат 23:00га қадар давом этган. Ўтган вақт давомида қарияларга на овқатланиб олишга ва на сув ичишга рухсат берилган. Уларнинг энг ҳурматлилари Бердимуҳамедов билан шахсан кўришиши, қишлоқ оқсоқоллари эса орқада жимгина туриши керак бўлган.
Репетиция вақтида қариялардан бири ҳушидан кетиб қолган. У қандли диабет билан оғригани маълум қилинмоқда. Аммо ўша ҳолатда ҳам миллий хавфсизлик вазирлиги ходимлари қарияга ёрдам беришни тақиқлаган ва барчага ўз жойида туришни буюрган.
Ҳушидан кетган қария полиция ходимлари томонидан ташқарига олиб чиқилган ва фақат ўша ерда тиббиёт ходимлари ёрдам беришига рухсат этилган.
Аммо шунча машаққатга қарамай Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олиш учун фақат бир неча қариялар борган ҳолос. Қолганларга масжид биносининг иккинчи қаватида кутиб туриш буюрилган. Фақатгина ҳайрия дастурхони ҳақида телерепортаж тайёрланаётган вақтда пастга тушишга рухсат этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?