
Фото: «Polisia.kz»
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти полиция департаментига қарашли криминал полиция бошқармаси Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширган тезкор операция чоғи уюшган жиноятчилар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда «Polisia.kz»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Ушбу жиноятчилар Қозоғистоннинг Сариағаш шаҳридаги «Қоплонбек» чегара-ўтказув пунктида МДҲ мамлакатлари бўйлаб қатновчи юк машиналари ҳайдовчиларига нисбатан товламачилик билан шуғулланиб келган.
Постдан ўтиш учун ҳайдовчилардан 15 000 дан 50 000 ($39,8—$132,6) тенгегача пул талаб қилишган, акс ҳолда уларга таҳдид қилишган, дўппослашган, машина ойналарини синдириб, шиналарини тешишган.
Тезкор амалиёт чоғи 13 нафар жиноятчи қўлга олинган. Уларнинг барчаси Туркистон вилоятида яшовчилар.
Ашёвий далиллар сифатида қўлга олинганларнинг уйларидан ўқ отиш қуроллари, пичоқлар ва пуллар чиққан.
Айни пайтда иш терговга оширилган бўлиб, жиноий гуруҳнинг бошқа жиноятларга дахлдорлиги ҳам ўрганиляпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар