17:17 / 25.02.2020
2 458

Японияда давлат идораларига ходимларини уй шароитида ишлашга ўтказиш буюрилди

Японияда давлат идораларига ходимларини уй шароитида ишлашга ўтказиш буюрилди
Фото: The Gal Times
Япония ҳукумати транспортларда коронавирус юқтирмаслик учун барча вазирлик ва идораларга имкон қадар ходимларини уйда ишлашга ўтказиш ва уларнинг офисда бўлиш вақтини ўзгартириш вазифасини топширди.

«ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда 25 февраль куни Токиода ўтказилган матбуот анжуманида Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсиҳидэ Суга маълум қилган.
Унинг айтишича, касалликнинг олдини олиш ва юқтирган одамлар сони кўпаймаслиги учун янги чоралар кўриш зарур.

Аввалроқ иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Хироси Кадзияма Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳукумат хусусий бизнес ассоциациясига ҳам шундай талаб билан мурожаат қилганини маълум қилган. Унда тадбиркорларга ходимларини масофавий ишлаш тизимига ўтказиш ва уларнинг офисларга келиш вақтини кейинга суриш таклиф қилинган.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 2,6 минг кишидан ошиб кетди.
Аввалроқ Хитойнинг Россиядаги элчиси ХХРда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилганини маълум қилган эди. Жеки Чан коронавирусга қарши вакцина яратган инсонга 143 минг доллар ваъда қилган.

Коронавирус эпидемияси сабабли Хитойнинг энг юқори қонун чиқарувчи органи — Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши (БХХВК)нинг доимий қўмитаси душанба куни ҳар икки ойда бир марта ўтказиладиган навбатдаги сессиянинг очилишида йиллик сессияни кейинга қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда давлат идораларига ходимларини уй шароитида ишлашга ўтказиш буюрилди