20:00 / 25.02.2020
3 948

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди
Фото: The Iran Project
Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири ўринбосари Ирож Харирчининг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берди. Бу ҳақда амалдорнинг ўзи сешанба куни маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС»га таяниб Дарё.

«Менда коронавирус аниқланганини маълум қилмоқчиман. Кечадан буён иситмам чиқаётган эди, дастлабки таҳлил менда вирус борлигини кўрсатди», — дея вазир ўринбосарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ILNA агентлиги. «Душанбадан бошлаб мен ўзимни ўзим изоляция қилдим», — дея қўшимча қилди у.

Амалдорнинг сўзларига кўра, «Эрон келгуси бир неча ҳафта ичида вирус устидан муқаррар ғалабага эришади». «Менинг аҳволим ёмон эмас, ҳаммаси яхши. Фақат иситма бор», — деди у.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 февраль, чоршанба куни, мамлакатда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолатлари аниқланганини маълум қилган эди. Беморлар Қум шаҳрида аниқланган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозиргача Эронда 95 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 15 нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди