23:43 / 26.02.2020
2 977

Коронавирус Жанубий Америка қитъасида ҳам қайд этилди

Коронавирус Жанубий Америка қитъасида ҳам қайд этилди
Фото: Reuters
Бразилияда биринчи марта коронавирусга чалиниш ҳолати тасдиқланди. Шу тариқа Осиёда пайдо бўлган эпидемия шароитида Жанубий Америкада биринчи касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда 26 февраль, чоршанба куни, Business Insider хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, коронавирус юқтирган одам 61 ёшли эркак бўлиб, у Италиянинг Лобардия провинциясида 12 кун бўлганидан кейин Сан-Паулуга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Италияда коронавирусга чалинишнинг дастлабки ҳолати январь ойида кузатилган, касаллик хитойлик икки сайёҳдан топилганди. Февраль ойига келиб эса касалланганлар сони яна ортиб, вирус Италиянинг жами бешта вилоятида қайд этилган.

Италия бош вазири Жузеппе Конте мамлакат шимолида тарқалган коронавирус инфекциясига қарши амалга оширилган чора-тадбирлар яқин кунларда ўз самарасини беришига ишонишини маълум қилган.

Апеннин ярим оролида 25 февраль ҳолатига кўра, коронавирусга йўлиққан беморлар сони 280 нафардан ошиб кетган. Етти нафар фуқаро вафот этган, улардан олтитаси Италия шимолидаги Ломбардияда яшаган. Барча ўлим ҳолатлари ёши кекса инсонларда, хусусан, ўсимта касалликлари билан оғриганларда кузатилган.

Ҳозирда Италияда икки ҳудуд – Ломбардияда Кодоньо шаҳарчаси яқинида 10 та коммуна изоляция қилинган, шунингдек, Венето вилоятидаги Во шаҳри карантинда.

Коронавирус тарқалиши сабабли Италияда карнавал, модалар намойиши, футбол учрашувлари бекор қилинди. Италия поездларининг йўловчилари эса коронавирусга текширилгандан кейингина Австрия чегарасидан ўтишга рухсат берилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус Жанубий Америка қитъасида ҳам қайд этилди