15:53 / 27.02.2020
3 315

Тожикистон қатор мамлакатлардан келаётганлар учун карантин жорий қилди

Тожикистон қатор мамлакатлардан келаётганлар учун карантин жорий қилди
Фото: Asia-Plus
Тожикистонга Япония, Жанубий Корея, Италия ва Эрондан келаётганларнинг барчаси 27 февралдан бошлаб карантинга жойлаштирилади. РИА Новости хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Мирҳомуддин Камолзода хабар берди.

«Тожикистонга Япония, Жанубий Корея, Италия ва Эрондан келаётганларнинг барчаси 27 февралдан бошлаб карантинга жойлаштирилади. Ушбу чоралар Тожикистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун амалга оширилмоқда. Бунга қадар фақат Хитойдан келган фуқаролар карантиндан ўтказилаётганди», - деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, коронавирус ҳолатлари қайд этилган Япония, Жанубий Корея, Италия ва Эрондан келаётганлар икки ҳафта давомида шифокорлар назорати остида бўлишади.

Шунингдек, 25 февраль куни Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистон билан чегарадаги назоратни кучайтирди.

Мирҳомуддин Камолзоданинг хабар беришича, бундан буён Ўзбекистон ва Афғонистондан кириб келганларнинг барчаси (сабаби, кўплаб фуқаролар Жанубий Кореядан Тожикистонга Ўзбекистон орқали келади) аэропорт ҳамда назорат-ўтказиш пунктида санитар назоратдан ўтказилади - уларнинг тана ҳароратини ўлчашади, яшаш манзили бўйича рўйхатга қўйишади.

Тожикистон расмийлари Кобул билан авиақатновларни тўхтатиш масаласини ҳам кўриб чиқаётгани маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон қатор мамлакатлардан келаётганлар учун карантин жорий қилди