18:30 / 28.02.2020
3 708

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 2 минг кишидан ошиб кетди

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 2 минг кишидан ошиб кетди
Фото: Reuters
Жанубий Кореяда янги турдаги COVID-2019 коронавируси билан касалланган яна 256 та янги ҳолат қайд этилди. Шундай қилиб мамлакатда вирусни юқтириб олганларнинг умумий сони 2022 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.

Аввалроқ Жанубий Кореяда эпидемиология хавфи тўртинчи — «қизил» даражага кўтарилгани, коронавирус тарқалиш хавфи юзасидан мамлакатда сафарбарлик эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Маълумотларга кўра, вирусни юқтириб олганларнинг 182 нафари Тэгу шаҳри, яна 49 нафари Кёнсан-Пукто провинцияси ҳисобига тўғри келмоқда. Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 13 кишини, даволанишга муваффақ бўлганлар 26 кишини ташкил этмоқда. Шунингдек, 24 751 инсоннинг таҳлил натижалари кутилмоқда. Ҳарбий хизматчилар орасидан 25 нафарида ҳам коронавирус аниқланган.

Коронавирус 2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида тарқалган. Коронавирус Хитойдан ташқари яна 20 та бошқа хориж давлатларида ҳам қайд этилган. Вирус одамдан одамга ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Унга чалинган беморларда иситма кўтарилиши, тезда чарчаб қолиш ва сўлак чиқариб йўталиш ҳолатлари кузатилади. Касалликнинг яширин даври 14 кунни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 2 минг кишидан ошиб кетди