14:25 / 29.02.2020
2 467

Помпео АҚШнинг «Толибон» ҳаракати билан битим имзолаш жараёнида иштирок этади

Помпео АҚШнинг «Толибон» ҳаракати билан битим имзолаш жараёнида иштирок этади
Фото: Reuters
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Вашингтоннинг «Толибон» ҳаракати вакиллари билан имзоланадиган битимига гувоҳ бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп баёнотида сўз боради.
Бундан ташқари, АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Афғонистон ҳукумати билан қўшма баёнот беради.

Трампнинг таъкидлашича, «Толибон» ҳаракати аъзолари ва афғон ҳукумати ўз мажбуриятларини бажарса, АҚШ Афғонистонда урушни тўхтатиши ва ҳарбийларни уйига қайтариши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган Афғонистон тинчлик музокараларида иштирок этмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Помпео АҚШнинг «Толибон» ҳаракати билан битим имзолаш жараёнида иштирок этади