20:51 / 29.02.2020
2 993

Абдулазиз Камилов «Толибон» ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

Абдулазиз Камилов «Толибон» ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
28 февраль куни Доха шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Қатардаги «Толибон» ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида тинч сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулла Бародар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратгани учун миннатдорлик билдирган. У Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли афғон можароси яна халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида эканлигини эътироф этган.

«Шу ўринда мулла Бародар Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш, мамлакатда турли иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади, уларнинг асосий мақсади афғон халқининг фаровонлиги ва ривожланиши, Афғонистоннинг тинч ва барқарор давлат сифатида тараққий этиши эканлиги қайд этилди», - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Абдулазиз Камилов «Толибон» ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашди