
Фото: EPA
АҚШ ҳудудида коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати Вашингтон штатида қайд этилди. Бу ҳақда Ассошиэйтед пресс агентлиги хабар берди.
Жума куни АҚШ Касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази CDC) мамлакат ҳудудида коронавирусга чалинганлар сони 62 нафарга етганини маълум қилганди.
28 февраль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши хавфини “жуда юқори” даражагача оширган.
Айни вақтда Хитойдан ташқари 49 та давлатда 4351 киши вирусга чалингани аниқланган. Хитойда 28 февралда 327 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Бу Хитой учун 23 январдан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, касалланганлар умумий сони 79 мингдан ортиқ кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, вирус қурбонлари сони 2800 дан ошди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар