10:30 / 02.03.2020
4 610

Бутун дунё бўйлаб коронавирусдан касалланганлар: Қайси давлатларда неча кишини ташкил қилмоқда?

Бутун дунё бўйлаб коронавирусдан касалланганлар: Қайси давлатларда неча кишини ташкил қилмоқда?
Фото: EPA-EFE/WANG YANBING CHINA OUT
Бутун дунё бўйлаб коронавирусдан касаланганлар сони 88,4 минг кишидан ошди. Хитойдан ташқарида касалланганлар сони бир суткада 1,7 мингга кўпайиб, 8410 нафарга етди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Вирус тарқалиши бошланган Хитойда 80026 та касалланиш ҳолати қайд этилган, бир кун ичида вирусдан 42 киши ҳалок бўлиб, қурбонлар умумий сони 2912 нафага етди.
Хитойдан ташқарида энг кўп касалланиш ҳолати Жанубий Кореяда – 4212 та, Италияда – 1694 та, Эронда – 978 та ва Японияда 961 та қайд этилган.

Францияда коронавирусга чалинганлар сони 130 нафарни, Сингапур – 106, Ҳонгконг – 98, АҚШ – 74, Испания – 71, Германия – 66, Кувайт – 45, Таиланд – 42, Тайван – 40, Баҳрайн – 38, Буюк Британия – 35, Австралия ва Малайзия – 29 нафардан, БАА – 21, Канада – 20, Ироқ ва Норвегия – 19 нафардан, Вьетнам – 16, Швеция – 15, Макао, Нидерландия ва Швейцарияда 10 нафарни ташкил қилмоқда.

Яна 39 та давлатда 10 тадан камроқ касалланиш ҳолати қайд этилган.
Хитойнинг қитъадаги қисмидан ташқарида бир кун ичида вирус қурбонлари сони 109 нафардан 130 нафаргача кўпайди: Эронда 54 киши, Италия - 34, Жанубий Корея – 20, Япония – 12, Ҳонгконг, Франция, АҚШ – 2 кишидан, Буюк Британия, Эквадор, Тайван ва Филиппинда бир кишидан вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бутун дунё бўйлаб коронавирусдан касалланганлар: Қайси давлатларда неча кишини ташкил қилмоқда?